Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда миномёт снаряди отилиши оқибатида 10 нафар бола ҳаётдан кўз юмди
Афғонистондаги Фороб вилояти полиция ходимлари Давлатобод туманида миномёт портлаши оқибатида 16 нафар тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлиб, улар қаторида 10 киши вояга етмаган бола бўлганини маълум қилди, деб хабар беради Pajhwok нашри.
Маълум бўлишича, ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳудудга кириш ва чиқиш йўлларида назорат пост пунктларини ўрнатишни режалаштирган эди. "Толибон" гуруҳи жангарилари бу ҳаракатларга қаршилик қилиб, оқибатда икки томон ўртасида қуролли тўқнашув келиб чиқди. Фуқаролар ўлимига сабаб бўлган снарядни ким отгани номаълум. Шунингдек, тўқнашув чоғида уч нафар аёл ва болалар оғир тан жароҳати билан шифохонага етказилган.
Бундан аввал, Сарипул ҳудудида бўлиб ўтган отишмалар пайтида 50 нафар тинч аҳоли вакиллари вафот этгани маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026