Light | 12:45 / 13.08.2017
22978
1 дақиқада ўқилади

Қовун саратон ва инсультнинг олдини олади

Фото: Flickr

Олимлар ёзги мавсумда қовунни камида 100 граммдан истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда, зеро айнан қовун таркибида инсон организмини саратон ва инсультдан ҳимояловчи кўплаб витамин ва минераллар мавжуд. "Ортодокс" тиббий портали шу ҳақида хабар берди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қовун тананинг барча тўқималарини нормал ҳолатда ушлаб туришда муҳим аҳамият касб этувчи С витаминига эга. Шу билан бирга қовуннинг кўплаб турлари В гуруҳ витаминларга эга бўлиб, углевод ишлаб чиқаришда яқиндан ёрдам беради. Бироқ олимлар қовуннинг яна бир фойдали хусусиятини аниқлашди. Унинг таркибидаги каротиноидлар инсонни саратон касалликларидан ҳимоялар экан. 

Шунингдек антикоагулянт аденозин номли модда қонни суюлтириб, инсульт ва юрак касалликлари эҳтимолини камайтиришга қодир. Шу боис тиббиёт ходимлари ёзги мавсумда кўпроқ қовун ейишга чорлашмоқда. 

Мавзуга оид