Жамият | 18:47 / 14.08.2017
4522
1 дақиқада ўқилади

Хоразмлик ўқувчилар Пекинда ўтадиган халқаро болалар тадбирида иштирок этади

2017 йилнинг 20-25 август кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида “Бадиий намойишлар соҳасида ШҲТ ўсмирлар авлодининг ўзаро ҳамкорлиги” мавзуида тадбир бўлиб ўтади. Куни кеча Хоразм вилоятидан 5 нафар мусиқа мактаби ўқувчиси ушбу тадбирда қатнашиш учун тайёргарликдан ўтиш мақсадида Тошкентга келди.

Кун.uz манбасининг маълум қилишича, мазкур иқтидорли ўқувчиларни Хоразм вилояти ҳокими Пўлат Бобожоновнинг шахсан ўзи кузатиб қўйган ва уларга планшет совға қилган.

Президент маслаҳатчиси Қ.Қуранбаевнинг ташаббуси билан юборилаётган ўқувчиларга паспорт берилган ва уларнинг виза ҳужжатлари тайёрлаб берилган. маълумотларга кўра, мазкур ўқувчилар 20 август куни Пекинга учиб кетишади. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид