Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
O‘zLiDeP депутатларнинг фуқаролар билан онлайн мулоқотини йўлга қўйди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал - демократик партияси ҳар куни эрталаб соат 10:00 дан 11:00 га қадар фуқаролар билан депутатларнинг онлайн мулоқотини йўлга қўйди. Тўғридан-тўғри видеомулоқот Facebook ижтимоий тармоғидаги «УзЛиДеП муҳокамага чорлайди» гуруҳида ўтказилади.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари фуқароларни қизиқтираётган саволларга жавоб беришади.
Депутатга фуқаролар, хусусан тадбиркор, ишбилармон ва фермерлар ўз таклифлари, муаммоли масалаларини Facebook ижтимоий тармоғидаги «УзЛиДеП муҳокамага чорлайди» гуруҳига ёки Telegram даги «Депутатга савол йўлланг» гуруҳига матн, аудио ва видео шаклида йўллашлари мумкин.
Мавзуга оид
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025
Ўзбекистонда Meta ваколатхонаси очилиши мумкин
22:19 / 05.09.2025
АҚШда Марк Цукерберг билан Марк Цукерберг судлашади
08:40 / 26.03.2025