Спорт | 19:24 / 14.08.2017
45284
1 дақиқада ўқилади

Роналдуга ҳакамни туртгани учун жазо белгиланди

Испания Қироллиги футбол федерацияси (RFEF) «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга Испания Суперкубоги учун «Барселона»га қарши кечган учрашувдаги ҳаракати бўйича жазо белгилади.

Ўйиннинг 82-дақиқасида ўйин бош ҳаками Рикардо Бенгоэчеа 32 ёшли португалиялик футболчи каталонлар жарима майдонида симуляция қилгач унга иккинчи сариқ карточка кўрсатганди. Бу вазиятда Роналду арбитрни туртган, бу ҳолатни ҳакам ўйин протоколига киритганди.

RFEF Роналдуни агрессив ҳаракатда айблаган ва унга дисквалификация қўллаган: у ҳакамни туртгани учун 4 ўйинга, қизил карточка учун 1 ўйинга четлатишган.

Бу дисквалификация Испания чемпионати ўйинларига ҳам тааллуқли бўлади. Роналду энди «Барселона»га қарши жавоб учрашувини ва Испания чемпионати стартидаги «Депортиво», «Валенсия», «Леванте» ва «Реал Сосьедад» жамоаларига қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Мавзуга оид