Спорт | 21:07 / 15.08.2017
13099
1 дақиқада ўқилади

«Барселона» мухлислари клуб раҳбарияти истеъфосини талаб қилмоқда

«Барселона» мухлислари Хосеп Бартомеу бошчилигидаги клуб раҳбариятидан қаттиқ норози бўлмоқда.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, клуб мухлислари твиттерда президентнинг истеъфосини талаб қилиб, махсус ҳештегни ( #BartomeuDimiteYa - Бартомеу, кет энди) трендга чиқариш учун ҳаракат бошлади.

Клуб фанатлари Неймарнинг «ПСЖ»га сотилганидан ғазабланмоқда. Шунингдек, жамоанинг тушунарсиз трансферлари, хусусан Хитой чемпионатидан Паулиньо олиб келинишини тушунишни исташмаяпти.

Айни пайтда 280 мингдан ортиқ мухлис бу акцияда иштирок этмоқда.

Мавзуга оид