08:39 / 15.08.2017
17428

Билл Гейтс 2000 йилдан бери энг йирик хайрияни амалга оширди

Фото: AP

Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс 2000 йилдан бери энг йирик хайрияни амалга оширди, деб хабар бермоқда Bloomberg қимматли қоғозлар бўйича федерал комиссия маълумотларига асосан.

Таъкидланишича, хайрия қилинган пуллар миқдори 4,6 миллиард долларни ташкил этган. Агентлик маълумотига кўра, америкалик миллиардер ўз компанияси акцияларининг қарийб 5 фоизини 6 июнь куни хайрия қилган.

Шу билан бирга, хайрия маблағларини ким олгани номаълум.

Аниқлик киритилишича, тадбиркор асосий хайрияларини рафиқаси Мелинда билан биргаликда ташкил этган жамғарма ҳисоб рақамларига ўтказади.

Аввалроқ Билл Гейтс Instagram’да рўйхатдан ўтиб, илк суратини Танзаниядан эълон қилгани хабар берилганди.

Top