Ўзбекистон | 08:22 / 15.08.2017
23015
1 дақиқада ўқилади

Иқтисодиёт вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Фото: Халқаро пресс-клуб

Мубин Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари расмий сайтида хабар берилди.

Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 14 августда тегишли фармонни имзолаган. 

Мубин Муҳитдинович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг макроиқтисодий сиёсат, базавий тармоқларни ривожлантириш ва халқаро молия институтлари билан ишлаш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Мавзуга оид