Ўзбекистон | 08:23 / 15.08.2017
23787
1 дақиқада ўқилади

Президент Ҳисоб палатаси раисига биринчи ўринбосар тайинлади

Фото: uzreport

Жамшид Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбари расмий сайтида хабар берилган.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 14 августда бу ҳақдаги тегишли фармонни имзолаган.

Унга мувофиқ Жамшид Абдуҳакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид