Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Қирғизистонга етиб борди
Бугун, 16 август куни Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Қирғизистон Республикасига етиб борди. Уларни «Манас» аэропортида Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳаммадкалий Абулгазиев ва Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев кутиб олди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар қилади.
Хабар қилинишича, бугун «Ала-Арча» давлат резиденциясида Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоев Абдулла Ариповни қабул қилади. Шундан сўнг Арипов қирғизистонлик ҳамкасби Сооренбай Жээнбеков билан учрашади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Икки томонлама ҳамкорлик ва Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон ҳукуматлараро комиссиялари мажлисларида иштирок этади.
Мавзуга оид
08:50 / 22.11.2024
200 мингдан ортиқ фуқаро иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юборилиши мумкин
12:08 / 20.11.2024
Абдулла Арипов бош вазир лавозимига қайта тасдиқланди
18:33 / 04.11.2024
Абдулла Арипов Шанхайда Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди
18:17 / 04.10.2024