Спорт | 15:49 / 17.08.2017
8533
1 дақиқада ўқилади

Коутиньо «Барселона»га ўтмаса, «Ливерпуль»да ҳам ўйнамайди

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутинью «Барселона»га ўтиш фикрида қатъий турибди.

El Mundo Deportivo хабарига кўра, мерсисайдликлар каталонияликлар жамоасининг 25 ёшли бразилиялик футболчиси учун таклиф этилган 100 миллион еврони рад этган. Шунингдек, Коутиньонинг ўзини трансферга қўйишларини сўраб қилган мурожаати қайтарилган.

Аммо ҳавбек бунга жавобан «Ливерпуль»нинг янги мавсум стартидаги ўйинларида қатнашишдан бош тортди. У бу нияти ҳақида клуб бош мураббийи Юрген Клоппга маълум қилган. Коутиньони ўйин амалиётисиз қолиши ЖЧ-2018 турниридаги иштирокини сўроқ остида қолдириши ҳам ортга чекинтирмайди.

Ушбу етакчисисиз мерсисайдликлар жамоаси ички чемпионатда «Уотфорд»га қарши ўйинда дуранг ўйнади (3:3), ЕЧЛ плей-офф босқичида  «Ҳоффенхайм»га қарши кечган биринчи учрашувда (2:1) ҳисобида ғалаба қозонди.

Мавзуга оид