Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй: Хитой билан иқтисодий уруш ҳолатидамиз
АҚШ Хитой билан “иқтисодий уруш” ҳолатида. Бу ҳақда Америка президентининг стратегик масалалар бўйича бош маслаҳатчиси Стивен Бэннон маълум қилди.
“Биз Хитой билан иқтисодий уруш ҳолатидамиз. Улар нима қилаётганликларини бемалол айтишмоқда. Икки давлатдан бири 25 ёки 30 йилдан сўнг гегемонга айланади. Ва агарда, биз бу йўлда қоқилсак, улар биринчи бўлади», - дея Бэнноннинг сўзларини келтиради American Prospect.
Унинг таъкидлашича, ўзи учун “Хитой билан иқтисодий уруш – бу барчаси”.
“Биз бунга бор эътиборни қаратишимиз лозим. Агарда мағлуб бўлишда давом этаверсак, беш ёки ўн йилдан сўнг, ҳеч қачон тиклана олмайдиган нуқтага етиб борамиз”, - дея аниқлик киритди Оқ уй вакили.
Аввалроқ Трамп ОАВга махфий маълумот берилишида Беннондан гумон қилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:40 / 11.04.2026
АҚШ-Эрон музокаралари “боши берк кўча”га кириб қолди - ОАВ
12:48 / 11.04.2026
Учувчи Эрон тоғларида: «Трампни қутқариш» операцияси ҳақида
09:01 / 11.04.2026
АҚШдаги Ливан ва Исроил элчилари телефон орқали гаплашди
22:27 / 10.04.2026