Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг 6 компанияси Ўзбекистон сабзавотларини олдиндан ҳақ тўламасдан олади
Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2017 йилдаги 609-сон қарори билан «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан олдиндан ҳақ тўланмасдан, тасдиқланган банк аккредитиви очмасдан, ёхуд биринчи даражали хорижий банкнинг кафолатини расмийлаштирмасдан мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиниши мумкин бўлган етакчи чет эл импорт қилувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Рўйхатда ҳаммаси бўлиб Россия Федерациясида жойлашган 6 та ташкилот бор. Унга «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК таклифига биноан ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бунда чет эл импорт қилувчи ташкилотларни рўйхатга киритиш мезонлари қуйидагича:
• мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси соҳасида камида 3 йил мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш;
• чет эл импорт қилувчи ташкилотнинг охирги ҳисобот молия йили учун товар айланмаси камида 1 млн. АҚШ доллари;
• камида 20 та савдо шохобчасидан иборат савдо тармоғининг мавжудлиги ва (ёки) улгуржи-тақсимот марказининг мавжудлиги.
Кўрсатилган ахборот компанияларнинг расмий веб-сайтлари ва Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари маълумотлари асосида шакллантирилади.
Экспорт “Ўзагроэкспорт” АЖнинг тўғридан-тўғри экспорт контрактлари, шунингдек фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар, қайта ишлаш ташкилотлари билан тузилган воситачилик шартномалари асосида амалга оширилиши мумкин.
Шунингдек, контрактлар мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилишга ихтисослашган чет эл савдо тармоқларининг аффилланган компаниялари билан бошқарувчи компаниянинг ёзма мурожаати асосида тузилиши мумкин.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026