Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
Швеция ҳукумати афғонистонлик Бибигул Ўзбекий исмли 106 ёшли қочқин аёлга бошпана беришни рад этди. Аёл бу ерга қариндошлари билан бирлашиш учун бутун Европани босиб келганди. Энди бирорта давлат кекса аёлни қабул қилишга рози бўлмаса, у ватанига қайтишига тўғри келади.
Аёл 2015 йилда уни журналистлар Хорватиядаги муҳожирлар лагерида пайқашгандан кейин танилиб кетган. У бу ерга оила аъзолари, жумладан 67 ёшли ўғли ва 19 ёшли набираси билан Эрон, Туркия ва Греция орқали келган. Улар тоғлар орқали ўтаётганларида аёлнинг яқинлари уни навбат билан елкаларида олиб юришган.

Сўнгра аёл унинг қариндошлари яшаган Швецияга бошпана олиш мақсадида йўл олган. Бироқ ушбу мамлакат ҳукумати унинг оиласига рад жавобини берган. Шундан кейн аёл Швеция олий миграция судига шикоят қилган.
Стокгольмнинг фикрича, Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар бугунги кунда унинг барча фуқароларига бошпана берадиган даражада оғир эмас.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026