18:42 / 20.08.2017
8175

Дамашқдаги халқаро кўргазма ўққа тутилди, қурбонлар бор

Сурия пойтахти Дамашқдаги халқаро кўргазма ҳудуди ракета ёрдамида ўққа тутилганидан сўнг тўрт киши ҳалок бўлди ва яна камида тўрт инсон жароҳатланди.

Бу ҳақда Youm 7 Суриядаги давлат телевидениесига асосан хабар берди.

Телеканал маълумотига кўра, кўргазмага ташриф буюрганларга ракета снаряди тушган.

Кўргазмада 43 давлат, хусусан, Россия, Хитой, Германия, Франция ҳамда Буюк Британиядан вакиллар бор экани айтилмоқда.

Аввалроқ Сурияда “Оқ каскалар” гуманитар ташкилотининг 7 ходими отиб ташлангани хабар берилганди.

Top