Жаҳон | 09:15 / 20.08.2017
5721
1 дақиқада ўқилади

Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди

Испаниянинг Альканар муниципалитетида полициячилар террорчиларнинг бошпанаси сифатида тахмин қилинган жойдан камида уч жасаднинг қолдиқларини топишди. Бу ер портлаш туфайли йўқ қилинганди, деб хабар бермоқда El Pais.

Хабар қилинишича, бошпанада портлаш юз берган пайтда беш киши бўлган.

Газета маълумотларига кўра, террорчилар бутан ва пропан ёрдамида портловчи қурилма тайёрлашга уринишган.

Шунингдек, хабарларга қараганда, терактга Риполь шаҳри масжидининг имоми ҳам алоқадор бўлиши мумкин.

Нашрнинг таъкидланишича, Барселона ва Камбрильсадаги ҳужумларга умумий ҳисобда 13 киши алоқадордир.

Аввалроқ ОАВ Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилган бўлгани ҳақида хабар берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид