Тошкентда фуқаро 2 килограммдан ортиқ марихуана билан ушланди
2017 йилнинг 17 август куни тахминан соат 16:00 ларда ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган “Комплекс” тезкор тадбири давомида, Миробод туманида жойлашган мебеллар дўкони ёнида фуқаро Алексей Фоменко тўхтатилиб, ундан кейинчалик ўтказиш мақсадида сақлаб келаётган, оғирлиги 2 килограмм 161,33 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб, озгинадан кўпроқ миқдорда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 09.10.2024
Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш давлат комиссияси ваколатлари белгиланди
11:50 / 09.10.2024
Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатиш ҳолатлари фош этилди
14:30 / 05.10.2024
Тошкентнинг икки туманида гиёҳвандлик моддаси сақлаб келганлар ушланди
15:58 / 03.10.2024