19:35 / 21.08.2017
6631

Видео: Ростовда йирик ёнғин. Олов 25 уйни қамраб олди

Россиянинг Ростов шаҳриги кварталлардан бирида йирик ёнғин чиқди. Натижада 500 нафардан ортиқ киши эвакуация қилинган.

Ёнғин 6 минг кв м майдонни қамраган, айни вақтда ҳудудда 6 квартал газ ва электрдан узилган. Ёнғин 25та уйни қамраган, оловни ўчириш учун 437 ўт ўчирувчи, 212та техника ишламоқда.

Айни вақтда офат талофатлари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Манбаларга кўра, ўнга яқин жабрланувчи тиббиёт ходимларига мурожаат қилган.

ФВВ хабарига кўра, ёнғин уйлардан бирида газ баллони портлаши туфайли келиб чиққан.

Top