Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзтрейд” Ҳиндистонда савдо уйини очди
Фото: Flickr
Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги “Ўзтрейд” АЖ Деҳлида (Ҳиндистон) савдо уйини очди.
Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, “Ўзтрейд” АЖ Деҳлида савдо уйини очган ва рўйхатдан ўтказган.
Савдо уйи Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг расмий ташрифи доирасида очилди.
Савдо уйида доирасида шоу-рум кўринишидаги доимий равишда ишловчи кўргазма-савдо ташкил этилмоқда. Унда ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилади.
“Ўзтрейд” АЖ вакиллари ушбу ташриф доирасида Ўзбекистондан дуккакли экинлар, қизилмия илдизи, текстиль ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш бўйича 30 миллион доллар қийматга эга шартномаларни имзолашди.
Етказиб бериш ишлари 2017 йилнинг сентябрь ойидан бошланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:08 / 23.03.2026
Ўзбекистон Ҳиндистон билан бизнес алоқаларни фаоллаштиришга киришди
20:21 / 20.03.2026
Ҳиндистон компанияси Ўзбекистон қишлоқ ҳудудларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлашда ҳамкорликни таклиф этди
16:09 / 19.03.2026
Киев Ҳиндистондан қўлга олинган украиналикларни озод этишни сўрамоқда
09:12 / 19.03.2026