Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романи инглиз ва француз тилида чоп этилади
Ислом Каримов номидаги Фонд маданий-маърифий ва илмий оммабоп манбалар ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини таржима қилиш ва чоп этишга грант ажратиш орқали Ўзбекистоннинг бой маданий меросини асраш ва тарғиб этишга ҳисса қўшиб келмоқда. Бу ҳақда Фонднинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.
Қайд этилишича, Фонд Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси билан ҳамкорликда атоқли ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романининг инглиз ва француз тилига таржимасига бош-қош бўлмоқда.
Ўзбек романчилик мактабининг илк намунаси саналган мазкур асар XX аср ўзбек адабиётининг чинакам дурдонаси, дея эътироф этилган. Салкам бир аср аввал ёзилган роман ҳали-ҳамон ўзбек адабиётининг энг кўп ўқиладиган асарлари сирасига киради.
Ўзбекистоннинг миллий маънавий бойлигига айланган “Ўтган кунлар” романи хорижлик ўқувчилар орасида ҳам ўз мухлисларига эга бўлса ажаб эмас. Айни чоғда, асар хориж ўқувчисини ўзбек халқининг маънавий олами, юксак бадиий тафаккури ва умрбоқий қадрият ҳамда анъаналарига ошно этади.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
18:07 / 07.03.2026
Андижонлик қиз келинлик уйига 800 та китобдан иборат сеп билан борди
18:46 / 03.03.2026