17:37 / 24.08.2017
26046

Неймар ёлғончи бўлиб чиқди

Фото: Sport

«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу Неймар «ПСЖ»га ўтишини аввалдан билган. Бу ҳақда Sport хабар тарқатди.

22 июль куни Бартомеу Нью-Йоркда футболчи билан учрашиб, унинг келажаги бўйича музокара ўтказган. Неймар 15 дақиқа давомида «Барселона» президентига «ПСЖ»дан жиддий қизиқиш бўлишига қарамасдан, унинг учун клуб манфаатлари биринчи ўринда бўлиши ҳақида гапирган. Аммо Бартомеу бразилиялик футболчининг сўзларига ишонмаган.

«У менинг кўзимга қараб гапирар ва менга клубдан кетиш ниятида эмаслигини айтарди», – деган Бартомеу.

Манба маълумотига кўра, шу куниёқ «Барселона» раҳбари клуб спорт директори Роберт Фернандес билан учрашган ва унга Неймарга ўринбосар қидириш кераклигини айтган.

Неймарнинг «ПСЖ»га трансфери 3 август куни амалга оширилди.

Top