Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остонада автобус ва 9 та машина иштирокида йирик ЙТҲ юз берди
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида автобус ва тўққизта машина иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Полиция бу ҳолат бўйича суриштирув ишларини бошлади, деб хабар қилмоқда «Интерфакс».
«Валихонов кўчасидан Республика шоҳ кўчаси томон ҳаракатланиб келган «Ивеко» маркали автомашина ҳайдовчиси олдинда турган тўққизта машина билан тўқнашув содир этди. Ҳайдовчи олдинда тўсиқлар пайдо бўлганда бошқарувни назоратдан чиқарган ва транспорт воситасини вақтида тўхтата олмаган», - дея хабар беришган шаҳар ички ишлар департаменти матбуот хизматидан.
ЙТҲ натижасида уч ҳайдовчи тан жароҳати олди ва шифохонага етказилди.
Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
18:50 / 24.06.2026
Автомобил тезлигини автоматик чеклайдиган тизим синовлардан ўтолмади
20:30 / 23.06.2026
Ҳайдовчига суғурта товони учун айбдор томон суғурталовчисига мурожаат қилиш имконияти берилди
19:59 / 23.06.2026