Роналду Пересга илтимос билан мурожаат қилди
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб президенти Флорентино Пересдан «ПСЖ» ҳимоячиси Маркиньосни сотиб олишни сўраган, деб ёзмоқда 90minutos нашри.
Манба берган хабарга кўра, Португалия терма жамоаси футболчиси, клубнинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Хесус Вальехони «Қироллик клуби» учун фойда келтирадиган ҳолатда эмас деб ҳисобламоқда.
Футболчи ўтган мавсумни «Айнтрахт»да ижарада ўтказганди. Франкфурт клуби футболчини яна бир мавсум ўз жамоасида олиб қолишни истамоқда. Аммо «қаймоқранглилар» бош мураббий Зайнидин Зидан унинг ижарада қолиши мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, клубни Пепе тарк этгач, француз мутахассиси яна бир нафар ҳимоячи сотиб олишни кўзлаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024
Роналду — «Реал»даги фаолияти, Мбаппе Мадридга ўтиши ва Кроос фаолиятини якунлагани ҳақида
19:43 / 02.09.2024