Жамият | 08:55 / 25.08.2017
14507
1 дақиқада ўқилади

Россияда Ўзбекистоннинг юк машинаси ёш йигитни уриб кетди

Фото: Flickr

Россиянинг Челябинск вилоятидаги М-5 трассасида чоршанба, 23 август куни тиркамага эга MAN юк машинаси Кандабулак қишлоғида истиқомат қилувчи 19 ёшли Александр Ерофеевни босиб кетди. Олинган жароҳатлар сабабли пиёда йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган жойда ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Волга Ньюс».

Полиция маълумотларига кўра, юк машинасини Наманган вилоятида яшовчи Ўзбекистоннинг 48 ёшли фуқароси Саидхонов бошқарган.

Маълумотларга кўра, ЙТҲ юз беришига сабаб – пиёданинг қоронғи пайтда йўлнинг юк машинаси келаётган қисмида ҳаракатланганидир.

Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари бошланди, ҳозирча жиноий иш қўзғатилгани ҳақида маълумот йўқ.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид