Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлар учун давлат активларини сотиб олиш имконияти яратилди (рўйхат)
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан тўғридан-тўғри музокараларни олиб бориш йўли (оммавий оферта) билан сотиладиган давлат активларини сотиб олишга таклиф этмоқда.
1. Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Чирчиқбўйи кўчаси манзилида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино (2 194,0 кв.м.) – 1 404 154 730,0 сўм. Савдо кунлари: 2017 йилнинг 2, 17 октябрь, 1, 16 ноябрь, 1, 18 декабрь;
2. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчаси, 1а-уй манзилида жойлашган бир қаватли бинонинг ертўласи (хизмат кўрсатиш) (154,0 кв.м.) – 315 086 600,0 сўм. Савдо кунлари: 2017 йилнинг 7, 22 август,
6, 21 сентябрь;
3. Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган бир қаватли бинонинг ертўласи (ошхона) (230,0 кв.м.) – 488 085 030,0 сўм. Савдо кунлари: 2017 йилнинг 16, 31 август, 15 сентябрь;
4. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 4а-уй манзилида жойлашган бир қаватли бинонинг фойдаланилмаётган ертўла қисми (379,0 кв.м.) – 1 707 783 040,0 сўм. Савдо кунлари: 2017 йилнинг 2, 17 октябрь, 1, 16 ноябрь, 1, 18 декабрь;
5. Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Уйғур кўчаси, 487-уй манзилида жойлашган савдо ва хизмат кўрсатиш мулкий мажмуаси (23 603,0 кв.м.) – 62 073 944 450,0 сўм. Савдо кунлари: 2017 йилнинг 10, 25 август, 11 сентябрь;
6. Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, ТКАЙ кўчаси манзилида жойлашган савдо ва хизмат кўрсатиш мулкий мажмуаси (22 728,0 кв.м.) – 42 762 493 610,0 сўм. Савдо кунлари: 2017 йилнинг 10, 25 август, 11 сентябрь;
7. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Истироҳат кўчаси, 258-уй манзилида жойлашган “Истироҳат” фабрикаси бино ва иншоотлари
(7 013,0 кв.м.) – 20 614 156 800,0 сўм. Савдо кунлари: 2017 йилнинг
7, 22 август, 6, 21 сентябрь, 6, 23 октябрь, 7, 22 ноябрь, 7, 22 декабрь;
8. Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Саккокий кўчаси, 3а-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар (20 628,0 кв.м.) – 44 421 125 940,0 сўм. Савдо кунлари: 2017 йилнинг 2, 17 октябрь, 1, 16 ноябрь, 1, 18 декабрь;
9. Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси,
115-уй манзилида жойлашган “Саёхат” меҳмонхона биноси (6 178,3 кв.м.) – 28 613 375 380,0 сўм. Савдо кунлари: 2017 йилнинг 2, 17 октябрь, 1, 16 ноябрь, 1, 18 декабрь.
Давлат активларини сотиб олиш шартлари қуйидагича:
- энг юқори сотиб олиш баҳосини таклиф этиш;
- ушбу давлат активлари учун энг юқори микдорда инвестиция киритиш мажбуриятларини олиш;
- янги ишчи ўринлари ташкил этиш;
- сотиб олиш тўлови ва инвестиция мажбуриятларини қисқа муддатларга амалга ошириш.
Савдоларда қатнашиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- сотувчининг банк хисоб рақамига объектнинг бошланғич нархидан
15 фоиздан кам бўлмаган закалат суммаси;
- таклифлар (бизнес-режалар) ва керакли ҳужжатлар солинган ҳамда елимлаб ёпиштирилган, имзо билан тасдиқланиб, муҳрланган конвертлар, икки нусхада.
Савдо ғолибига бошқарманинг буйруғи қабул қилинган санадан бошлаб йигирма кун муддат ичида олди-сотди шартномасини имзолаш шарти юклатилади.
Савдоларда иштирок этиш учун талабгорлардан аризаларни кабул қилиш оферта савдоси бошланишига 1 иш куни аввал соат 16:00 да тўхтатилади.
Таклифлар бўйича мурожаатлар Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 16”А”-уй манзилида қабул қилинади.
(Мўлжал: Собиқ Тошкент вилояти ҳокимлиги биноси қаршисида)
Мурожат учун телефонлар: 233-35-08, 233-21-40

Мавзуга оид
12:35 / 04.06.2026
Mobiuz алоқа оператори 351 млн долларга сотилди
17:27 / 02.06.2026
Фарғонадаги Uzsungwoo корхонасининг 50 фоизлик давлат улуши 585,8 млрд сўмга сотилди
11:37 / 28.05.2026
“UzChasys” заводидаги 70 фоизлик давлат улуши қарийб 333 млрд сўмга сотилди
20:45 / 15.05.2026