09:18 / 26.08.2017
10072

"Ҳарви" довули Техас штати соҳилларига етиб келди

Фото: ABC news

"Ҳарви" АҚШнинг Техас штати қирғоқларига етиб келди. У билан бирга кучли шамол ва ёмғир ҳам кириб келди, деб хабар бермоқда АҚШ Довуллардан огоҳлантириш миллий маркази (NHC).

"Катрина"дан кейинги 12 йил ичидаги кучли довул Техас штатининг Мексика кўрфазидаги соҳилларига 25 август куни етиб келди. Синоптикларнинг тахминларига кўра, у бир неча кун мобайнида штат ҳудудида ҳукм суради, сурункали ёмғирлар сув тошқинларига сабаб бўлиши мумкин. 

Даставвал Корпус Кристи шаҳрига етиб келган кучли ёмғир билан бирга давом этаётган шамол реклама тахталари ва уйларнинг томларини учириб кетмоқда. 

Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ, аммо Fox News телеканали эфирида Рокпорт шаҳри ҳокими Патрик Райос "ўз автомобилини тарк эта олмаётганлар ҳақида маълумотлар борлигини айтган". 

"Биз ҳеч нарса қила олмаймиз. Биз ҳаммани ҳудудни тарк этишга чақирган эдик", — деган Райос.

Бундан аввал "Ҳарви" довулига 5 баллик шкала бўйича 4 балл қўйилган. У Техас штати соҳилларига соатига 210 км тезликда эсаётган шамолни келтирган. 

"Ҳарви" аллақачон АҚШ сўнгги 12 йилдаги энг кучли довул бўлишга улгурди. 2005 йилги "Катрина"довули Луизиана штатидаги Янги Орлеанни бутунлай вайрон қилган эди. 

Top