Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳэмилтон Шумахернинг рекордини такрорлади
"Формула-1"да "Мерседес" жамоасининг британиялик пойгачиси Льюис Ҳэмилтон Бельгия Гран-присининг саралашида ғалаба қозонди.
32 ёшли британиялик етти карра жаҳон чемпиони немис Михаэль Шумахернинг ютиб олинган саралашлар бўйича рекордини такрорлади. Эндиликда уларнинг ҳар иккиси 68 ғалабага эга. "Формула-1"да амалдаги пойгачилар орасида Ҳэмилтоннинг энг яқин таъқибчиси "Феррари" пойгачиси Себастьян Феттель саналади. Унинг ҳисобида 48 ғалаба бор.
Британиялик энг яхши айланани 1 дақиқаю 42,907 сонияда босиб ўтди, бу эса трасса рекорди саналади.
Эслатиб ўтамиз, Бельгия Гран-приси пойгаси 27 август куни бўлиб ўтади.