Қашқадарёда заъфарон плантациялари ташкил этиш бошланди
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига сафари чоғида Ўзбекистон флораси доривор гиёҳларга бой эканини, хусусан, заъфарон ўсимлигидан қадимдан халқ табобатида кенг фойдаланиб келинганини таъкидлаб, соҳа мутахассисларига бундай ўсимликлар турини кўпайтириш ва плантацияларни кенгайтириш бўйича тавсиялар берган эди.
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Brand Investment Group масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда заъфарон плантацияларини ташкил этишни бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
– Заъфарон ўсимлиги иссиқлик ва ёруғликни севади, – дейди давлат қўмитаси бош мутахассиси Мансурбек Сатимбоев. – Бу ўсимлик юртимиз тупроқ-иқлим шароитига тўлиқ мос бўлиб, уни Фарғона водийси, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Жиззах вилоятларида етиштириш имконияти мавжуд. Бу ўсимликнинг биологияси ва етиштириш агротехникасини яхши ўрганиб, фермерларни жалб этсак, даромадли соҳага асос солинади. Зеро, бир гектар плантациядан биринчи йил ўртача 4 килограмм, иккинчи йили 7-8, кейинги йилларда 15-16 килограмм ҳосил олинади. Жаҳон бозорида 1 килограмм хомашёнинг нархи 400 доллардан 1000 долларгача баҳоланади. 1 килограмм гули 2500 дан 5000 долларгача сотилади.
Улуғ алломамиз Абу Али ибн Сино заъфарон ичиш рангни чиройли, кўзни равшан, юракни қувватли, нафас аъзоларини соғлом қилишини ёзиб қолдирган.
Ўзбекистонда заъфарон етиштириш ва плантацияларини ташкил этиш фармацевтика, парфюмерия ва озиқ-овқат саноатини маҳаллий хомашё билан таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "ПСЖ" "Интер"га жавобсиз 5та гол уриб, ўз тарихида илк бор мусобақа ғолиби бўлди
Спорт | 01:49
-
Машҳурлар иштирокидаги футбол турнирида жанжал уюштирганлардан бири 10 суткага қамалди
Спорт | 01:30
-
“Ғарбий Сибирни ўзбеклар бошқарган” – таҳлилчилар Россияда кўтарилган шов-шув ҳақида
Жаҳон | 22:40 / 31.05.2025
-
Японияда интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди
Фан-техника | 22:02 / 31.05.2025
Мавзуга оид

18:46 / 31.05.2025
Қашқадарёдаги боғчада 2 ёшли қиз ариққа чўкиб ҳалок бўлди

16:22 / 31.05.2025
Қашқадарёда 17 болани олиб кетаётган Damas аниқланди

19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор

16:04 / 26.03.2025