KUN.UZ ва Хайрулла Ҳамидовдан янги лойиҳа: Оёқўйин!
Таниқли спорт журналисти Хайрулла Ҳамидов телевидениега қайтганидан сўнг, бир қатор лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. KUN.UZ томонидан Youtube видеоҳостингида тақдим этилган навбатдаги лойиҳани у сўз устаси, қизиқчи Зокир Очилдиев билан ҳамкорликда тайёрлаган.
Аброр Бахтиёрович режиссёрлиги остида ишланган дастурнинг номи «Оёқўйин» деб аталади. Спорт терминалогиясига янги сўзни олиб кирган инсонлар мазкур лойиҳада футболга буткул бошқа томондан ёндошишган — аччиқ ҳақиқатлар кулгига ўраб тақдим этилган.
Дастурга мозий афсонаси Биродар Абдураимовнинг меҳмон тариқасида таклиф этилгани эса, кўрсатувни янада бойитган.
«Оёқўйин» кўрсатувининг илк сонини KUN.UZ Youtube видеоҳостингидаги аккаунти орқали томоша қилишингиз мумкин.
Youtube'да кўриш
Mover'да кўриш (Tas-IX)
Мавзуга оид
21:52 / 13.11.2022
Аввалгиларига ўхшамаган Суперлига. Якун ва келаси мавсум ҳақида #Boricha
17:32 / 19.06.2021
«Ўзбекистон учун бунақа ўйнаш асло мумкинмас» — Биродар Абдураимов Азиз Ҳайдаров ва Одил Аҳмедовни саволларга тутди
21:24 / 05.12.2020
“Нефтчи” ўз айби билан шундай қийин ҳолатга тушиб қолди” - Хайрулла Ҳамидов Фарғонадаги ўйинга муносабат билдирди
18:39 / 04.12.2020