“Нефтчи” ўз айби билан шундай қийин ҳолатга тушиб қолди” - Хайрулла Ҳамидов Фарғонадаги ўйинга муносабат билдирди
Ушбу ҳафтада футбол бўйича Ўзбекистон Пролигасида ҳал қилувчи ўйин бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилоятининг “Нефтчи” ва “Турон” клублари ўзаро куч синашди. Kun.uz ва Tribuna.uz бу воқеани атрофлича ёритди. Ўйин тугаши билан содир бўлган воқеалар медиамайдонда, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Фарғонадаги жанжални ҳатто хориж ОАВлари ҳам ёритди.
Kun.Munosabat. рукни муаллифи Бобур Акмалов ҳам ҳафтанинг шов-шувли воқеасига эътибор қаратди. Хўш, ўйиндан сўнг носпортча хатти-ҳаракатларни амалга оширган “Нефтчи” футболчилари ва клубнинг бошқа аъзоларига қандай чора кўрилиши лозим? Шу ва ўйин атрофидаги бошқа ҳолатларга шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов ўз муносабатини билдирди.

“Ўйин кутилганидек қизиқарли кечди. Мен айнан шундай ўйин кутгандим. “Нефтчи” ўз айби билан шундай қийин ҳолатга тушиб қолди. Бир тур аввал очко йўқотган жамоа мана шу тахлит жазоланди. Икки ўйинда дуранг учун ўйнаган жамоа икки мағлубиятга ҳақли бўлади. “Турон” биринчи даврадан сўнг 3-ўринда эди. Жамоа 2-ўринга илиниб қолишнигина ўйлаётганди. Клуб фақат ва фақат ғалаба учун ўйнади. “Нефтчи” эса дуранг қайд этса ҳам чемпион бўларди.
Икки жамоага ҳам ҳомийлар томонидан ваъдалар берилган бўлса керак ижобий натижа учун. Хуллас, ҳамма воқеалар шунга олиб келди. Жанжалга сабаб бўлган вазиятлар: икки марта бўш дарвозага гол урилмагани, устун, амалга оширилмаган пенальти... Қўл билан ўйналган, деб гумон қилинган вазиятда эса тўп қўлга тегмаганди.
Мен футболимиздаги муаммолар ва нохолисликлар шу куни бор-бўйи билан юзага чиқди, сабр косасига сўнгги томчи бўлди, деган фикрга қўшилмаган бўлардим. Бу биргина ўйин воқеаси, фақат шу ўйингагина тааллуқли. Бошқа воқеаларни бунга боғламайман. “Нефтчи” вилоятнинг бош жамоаси. Бундай жамоа яқиндагина асос солинган жамоадан (“Турон” клубига 3 йил аввал асос солинган) мағлуб бўлиши оғир ботди. Боз устига, ўз мухлислари кўз ўнгида шу воқеа содир бўляпти. “Нефтчи” 2-таймда ҳам яхши ўйнаган бўларди, агар илк таймда гол ўтказиб юборганида. Мураббий Абдусамад Дўрмонов жамоани 2-таймга яхши олиб чиқа олишини аввалги 3 ўйинда ҳам кўргандим.
Жамоага жазо қандай бўлиши керак? Бу ўйиндаги можаро ўтиш ўйинига таъсир қилмаслиги керак (ПФЛ регламентига кўра Пролигада 2-ўринни олган жамоа Суперлигада 13-ўринни эгаллаган жамоа билан ўтиш ўйинида иштирок этади). Балки маълум вақт стадионга мухлислар кириши тақиқланар, балки айрим ўйинлар бошқа стадионда ўтар, аммо жамоа “пулка”да ўйнаши керак. Ҳатто, боринг ана, “Нефтчи”ни ўтиш ўйинидан мосуво қилишса, унинг ўрнига 3-ўриндаги “Динамо” (Самарқанд) Суперлигада охиргидан битта олдинги ўринни олган “Андижон” билан ўйнаши лозим. Яъни “Андижон”нинг бундай иштирокини шунчаки қолдириб бўлмайди, жамоа йил давомида ёмон ўйин кўрсатиб ҳам бу тариқа Суперлигада қолиши жоиз эмас. Агар лойиқ бўлса, ўтиш ўйинида лойиқлигини исботласин.
Футболчиларнинг қилмишларига келсак: кўчада ҳам шундай безорилик қилганлар жиноий жавобгарликка тортилади, демак улар ҳам ўзларига ярашасини олиши керак. Футболчилар жанжални бошламаганида, мухлислар майдонга югуриб тушмасдилар. Айнан футболчиларнинг хатти-ҳаракатлари мухлисларда ҳам “демак, бир гап бор”, деган фикр пайдо қилган бўлиши эҳтимол. Мен мухлисларни айбламаган бўлардим. Сизу бизда такрорий лавҳаларни кўриш имкони бор, аммо мухлислар учун бундай имконият йўқ, улар ҳам тўп қўлга тегди, деб ўйлаган, бунга ишонган бўлиши, ҳакам атайин “Турон”га ён босди, деган фикрга келган бўлиши мумкин-ку, тўғрими?
90-дақиқада шарҳ давомида айтдим: ҳакамлар тезгина майдондан чиқиб кетишлари керак, дея. Чунки ўйин охирида пенальти белгиланмаган вазиятда ҳарорат кўтарилди, даҳанаки жанг бўлди, қисқаси, нимадир бўлишини сезиш қийин эмасди.
Бир томонда вазиятга реал баҳо ва адекват жазо берилиши, бошқа томонда мухлисларни стадионлардан бездирмаслик масаласи турибди ва айнан бу воқеада олтин ўрталиқни топиш қийин. Эртага “Андижон” ва “Нефтчи” ўртасидаги ўйин ҳам катта муаммо бўлиши мумкин. Мана шу жанжалдан кейин бу ўйинни нейтрал майдонда ўтказиб юборса бўлади. Балки бу ўйинни пойтахтда, мухлисларни стадионга киритмай ўтказиш маъқул бўлар жазо тариқасида. Аммо мухлисларсиз футбол бироз ғариброқ. Бу ҳолат мухлисларни футболдан бездирмайди. Келаси мавсум ҳаммаси унут бўлади ва улар яна стадионларга қайтадилар.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда кейинги ҳафта жазирама иссиқ бўлади
Ўзбекистон | 15:46 / 13.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?
Жаҳон | 23:29 / 14.06.2025
-
АҚШ дронларга қарши мудофаа тизимларини Украинадан Яқин Шарққа кўчирди
Жаҳон | 23:14 / 14.06.2025
-
Исроил Эроннинг энергия инфратузилмасига зарба берди
Жаҳон | 22:25 / 14.06.2025
-
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди
Жаҳон | 21:33 / 14.06.2025
Мавзуга оид

16:50 / 18.10.2023
Чемпионлик 22 йил ўтиб, пойтахтдан ташқарига чиқадими? Бош совринга қайси жамоа асосий даъвогарлиги ҳақида

10:15 / 29.09.2023
Хайрулло Бозоров биринчи ўринбосарини «Нефтчи» клуби президенти этиб тайинлади

22:12 / 20.09.2023
Турон чўллари ЮНЕСКО Бутунжаҳон табиий мероси рўйхатига киритилди

14:11 / 12.08.2023