ЎФА Терма жамоалар бошлиғи Азиз Ҳайдаров сўзга чиқиб, Вадим Абрамовни ўша пайтда энг аввало халқ сайлаганидек, янги бош мураббийни ҳам омма танлаши ҳақида гапиргач, бу ўзбек футболи афсонаси Биродар Абдураимовнинг норозилик оҳангдаги саволларига сабаб бўлди.
«Вадим Абрамовни халқ сайлади? Ким айтди? Қани ўша халқ? Омма сайлади? Қани улар, ҳозир қаерда?», - дея Биродар Ҳасанович томонидан берилган саволларга Азиз Ҳайдаров «Билмасам, миллий жамоада Вадим Абрамов ишласин, деган одам эмасман», - деб жавоб қайтарди.
Йиғилишда сўз навбати Одил Аҳмедовга берилгач, Биродар Абдураимов миллий жамоа сардорига ҳам ўз маслаҳати билан бирга саволларини ҳам берди.

«Сизни ҳимоячи бўлишга ким мажбур қилаяпти? Ахир ҳар доим яримҳимоячи бўлгансиз. Ютишимиз керак бўлганида нега сизни ҳимояда ўйнатди? Тўпни олдириб қўйганингиздан кейин югуриш ҳам керак, ука. Миллий жамоада бунақа ўйнашмайди-ю, тўғрими? Келажакда яна миллий жамоага қайтадиган бўлсангиз, унутманг сиз сардорсиз, қолганларни ортингиздан эргаштиришингиз керак. Мени жуда ранжитгани шу ўйин бўлди. Келажакда ҳали мураббий бўларсиз, аммо Ўзбекистон учун бунақа ўйнаш асло мумкинмас», - деди Биродар Абдураимов Одил Аҳмедовга қарата.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғилишда Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди. Одил Аҳмедов миллий жамоадаги фаолиятини якунлади
Абдусалом Азизов: «Бу мағлубият сабаблари бир кунда юзага келмаган, бу чуқур ўрганилади»















