Олмалиқда 20 миллиондан ортиқ пулни ўмарган шахс қўлга олинди
Олмалиқ шаҳрида, шаҳар ИИБга 16 август куни Олмалиқ шаҳрида яшовчи, уй бекаси Г.З. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида жорий йилнинг 19 июль куни соат 08.00 лардан 09.30 ларга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, девордан ошиб тушиш йўли билан кириб, уйи ётоқхонасидаги шкафи ичидан 20.350.000 сўм пуллари ва умумий нархи тахминан 1.800.000 сўм бўлган 2 дона аёллар тилла узукларини ўғирлаганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Ангрен шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз Н.В. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан ўғирлик жиноятини содир этганлиги учун жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далил сифатида 2 дона аёллар тилла узуклари олинди. Терговни ИИБ олиб бормокда.
Мавзуга оид
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
21:49 / 16.08.2024
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Малайзияга парвоз қилган самолётида ўғрилар ушланди
21:01 / 05.08.2024