Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
Турли хил тан жароҳатлари олган пиёда касалхонага ётқизилди.
Олмалиқ шаҳрида мототранспорт иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар берди Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ.
Маълум қилинишича, 14 май куни соат 23:00 ларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри А.Темур кўчасида 2003 йилда туғилган фуқаро C.Ф. мотоцикл бошқариб кетаётган вақтида йўлни пиёдалар учун белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
Ҳодиса натижасида пиёда турли хил тан жароҳатлари олган ва касалхонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:31 / 18.05.2026
“Боламни копток каби учириб юборган”: Олмалиқда пикап бир болани ўлдирди, бири комада
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026