Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Алавес» - «Барселона». Месси яна пенальтини ура олмади, лекин жамоасига ғалаба келтирди
«Барселона» Испания Примерасининг иккинчи тури доирасида «Алавес»га қарши баҳс ўтказди. Витория шаҳридаги «Мендисорроса» стадионида кечган учрашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.
38-дақиқада Херард Пикега қўполлик ишлатилгач, «Алавес»дарвозасига пенальти белгиланди. Аммо зарбани амалга оширишда Лионель Месси хато қилди.
Ўйиннинг 55-дақиқасида Месси Хорди Альбадан тўпни қабул қилиб олиб рақиб дарвозасини нишонга олди. Тўп рикошет орқали дарвозага бориб тушди. Иккинчи бўлим ўрталарида Пако Алькасер Мессини голли пас билан таъминлади ва якуний ҳисоб ўрнатилди - 2:0.
Испания чемпионати, 2-тур
Алавес – Барселона 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 55 Месси, 0:2 – 66 Месси.
Алавес – Пачеко, Руано, Эли, Вигарай, Педраса, Пина, Ману Гарсия, Ромеро, Мубарак (Зидан, 77), Ибаи Гомес (Бурги, 67), Собрино (Сантос, 78).
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Алеиш Видаль (Пако Алькасер, 57), Умтити, Иньеста (Паулиньо, 88), Бускетс, Сержи Роберто, Ракитич, Деулофеу (Денис Суарес, 71), Месси.
Огоҳлантиришлар: Умтити (32), Мубарак (36), Эли (38), Серджи Роберто (41), Пике (45).
Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
11:26 / 03.05.2026