Жаҳон | 21:00 / 27.08.2017
7382
1 дақиқада ўқилади

Трамп NAFTA'ни тарихдаги энг расво савдо битими деб атади

Фото: washingtonexaminer.com

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Американинг эркин савдога доир шартномаси (NAFTA) тарихдаги энг муваффақиятсиз битим ҳисобланишини маълум қилди. 

"Биз Мексика ва Канада билан NAFTA (тарихдаги энг муваффақиятсиз шартнома) муҳокамасининг такрорий жараёнидамиз", - дея ёзади Америка етакчиси ўзининг Twitter'ида. 

Трампнинг сўзларига кўра, муҳокама жараёни жуда қийин кечмоқда.

"Эҳтимол, буни муҳокама қилишни тўхтатармиз?", - дея савол билан юзланди Трамп.

Таъкидлаш жоизки, бундан аввал Америка меҳнат ассоциациясининг Мичиган бўлими раҳбари Рон Бибер АҚШ президентини NAFTA муҳокамасидан кўра гольф ўйинига кўпроқ вақт ажратаётгани учун танқид қилганди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид