19:18 / 28.08.2017
6787

«Барселона» расман Усмон Дембелени ўз футболчиси сифатида таништирди

Фото: Барселона матбуот хизмати

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле расман «Барселона» футболчисига айланди.

20 ёшли француз каталонлар жамоаси билан 2022 йил ёзига қадар амалда бўлувчи шартномага имзо чеккан.

Бугуннинг ўзида Дембеле «Камп Ноу»да мухлисларга жамоанинг янги футболчиси сифатида таништирилган ва унинг илк матбуот анжумани ўтказилган.

«Барселона» Дембелени 105 миллион евро эвазига сотиб олди, ушбу маблағнинг 40 фоизи ҳажмида бонуслар тўланиши ҳам мумкин.

Футболчи янги клубида аввал Неймарга тегишли бўлган 11-рақамда тўп суради.

 

Top