Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кубандаги автоҳалокатда қурбон бўлганлар сони 19 нафарга етди
Фото: Ruptly
Краснодар ўлкасида йўловчи автобусининг денгизга қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 19 нафарга етди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Бу ҳақда минтақа фавқулодда хизматлар вакили маълум қилган.
«Жабрланганлардан бири шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Яна 19 кишига тиббий ёрдам кўрсатилаяпти», — деган агентлик суҳбатдоши.
25 август куни эрталаб Кубанда даҳшатли ЙТҲ рўй берган эди. Автобус кўприкдан сувга қулаган эди. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг барчаси «Таманьнефтегаз» ҳамда унга тегишли пудратчи қурилиш ташкилоти ишчиларидир.
Фожиага тормоз тизимининг носозлиги сабаб бўлган. Ҳалокат иши бўйича автобус ҳайдовчиси Карапет Микаелян ва тадбиркор Юрий Вечерадзе қўлга олинган. Улар 26 октябргача қамоқда сақланади.
Мавзуга оид
20:20 / 08.08.2021
Сурхондарёда «Нексия» ҳайдовчиси ухлаб қолиб ЙТҲ содир этди. Бир киши ҳалок бўлди
20:30 / 06.08.2021
Чилонзорда ИИБ ходими автомобилда йўлдан чиқиб кетиб, фуқарони уриб юборди
20:35 / 15.07.2021
Сирдарёда содир бўлган «авария»да учта машина шикастланди. ISUZU юк машинаси ва «Нексия» ағдарилиб кетди
14:06 / 25.05.2021