Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда вояга етмаган ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti аварияга учради
Шайхонтоҳур туманида вояга етмаган ҳайдовчи бошқарувидаги автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, бир неча нафарга тиббий ёрдам кўрсатилди.
Маълум қилинишича, 9 апрел куни соат тахминан 03:30 ларда Себзор кўчасида жойлашган «Ганга» кўприги устида 2009 йилда туғилган фуқаро Lacetti русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.
Натижада у ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган, 2002 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги KIA русумли автомобил билан тўқнашган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti ҳайдовчиси ҳамда унинг икки нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:28 / 02.07.2026
Тошкентда Malibu қаҳвахонага бориб урилди
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:36 / 14.06.2026
Фарғонада "Ласетти" қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
13:20 / 21.05.2026