13:01 / 29.08.2017
4382

«Ҳьюстон» клуби «Ҳарви»дан жабрланганларга 4 млн доллар хайрия қилди

Америка Миллий баскетбол ассоциацияси клуби «Ҳьюстон Рокетс» «Ҳарви» довулидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш жамғармасига 4 млн доллар маблағни ўтказиб берди.

Бу ҳақда жамоанинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.

Клуб матбуот хизматидан маълум қилишларича, улар вайронагарчиликлар ҳамда ўзларининг дўстлари ва яқинлари дуч келишга мажбур бўлаётган муаммоларни кўришдан азият чекмоқда, ҳамда шаҳарга ёрдам кўрсатишни исташмоқда.

Аввалроқ “Ҳарви” чоршанба куни Канадага етиб бориши хабар берилганди.

Top