15:37 / 30.08.2017
9337

Биткоин бозор қиймати 4600 доллардан ошди 

Фото: Businessman.ua

Биткоин (Bitcoin) ўз тарихида илк маротаба 4600 долларлик поғонадан ошди. Унинг энг қиммат нархи 4616 (+5,1 фоиз) долларни ташкил этди. Бироқ кун тугашига келиб биткоин курси бирмунча пасайди. 

1 август куни биткоин тармоғида Bitcoin Cash янги криптовалютаси вужудга келишига сабаб бўлган ҳардфорк юз бергач, сармоядорлар рақамли активлар келажаги борасида ишончлари ошди. Бунинг натижасида бир ой ичида биткоин сезиларли қимматлашиб, 2735 доллардан жорий 4600 долларгача ўсди. 

Ҳарвард университети олими ва биткоин сармоядори Деннис Порто сўзларига кўра, биткоин ўсиш суръати Мур қонунига бўйсунади. 

«Мур қонуни интеграл схемасидаги кристаллга ўрнатиладиган транзисторлар сони ўсишини таърифлаш учун ишлаб чиқилган. Бироқ уни ҳар қандай рақамли технологияга қўллаш мумкин, — дейди Порто.  — Тез суръатларда ўсаётган ҳар қандай технология икки марта ўсиш вақтига эга бўлади». 

Биткоин учун бу муддат 8 ойни ташкил этади. Шу вақт оралиғида унинг нархи ўсади. Шундай қилиб, 2021 йилга бориб, Бир биткоин нархи 100 000 доллардан ошиши мумкин.

Мавзуга оид
Top