Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NYT: АҚШдаги "Ҳарви" тўфони қурбонлари сони 30 кишига етди
Фото: Reuters/Issei Kato
Американинг Техас штатига ёпирилган "Ҳарви" тропик тўфони қурбонлари сони 30 кишига етди. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзмоқда.
Нашр маҳаллий ҳукумат вакилларидан олинган хабарга асосланмоқда. АҚШнинг бошқа нашрлари бу борада турли фикрларни билдирмоқда. Бироқ уларнинг аксарияти 10 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани ҳақида ёзмоқда. Ҳукумат эса расман табиий офат қурбонларининг аниқ сонини айтишга қийналмоқда.
Маълумки, "Ҳарви" сўнгги 12 йилдаги энг кучли тўфон ҳисобланмоқда.
БМТ бош котиби Антониу Гуттериш шу муносабат билан АҚШ ҳукумати ва "Ҳарви"дан ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
"Бош котиб "Ҳарви"нинг Техас штатига етказган талофатларини жиддий ташвиш билан кузатмоқда. У инсонлар ҳалок бўлганидан афсусда ҳамда АҚШ ҳукумати ва халқига ўз ҳамдардлигини билдиради. Бош котиб жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишни тилайди", - дея БМТ бош котиби сўзларини келтиради унинг расмий вакили Стефан Дюжаррик.
Мавзуга оид
14:35 / 05.12.2025
АҚШ «Лукойл»га жорий этилган айрим санкцияларни вақтинча бекор қилди
12:51 / 05.12.2025
«Ҳақиқат бўлишига жуда кучли асослар бор» – БМТ бош котиби Ғазодаги уруш жиноятлари ҳақида
09:40 / 05.12.2025
NYT ОАВ учун жорий этилган чекловлар сабаб Пентагонни судга берди
09:00 / 05.12.2025