Жамият | 13:52 / 30.08.2017
12758
1 дақиқада ўқилади

Организмда B витаминининг дозаси ошиб кетиши хавфли экани маълум бўлди

Фото: liport.ru

Оҳайо штати университети олимлари B витамини дозасининг ошиб кетиши органзимга салбий таъсир кўрсатишини аниқлашди. "Ортодокс"да маълум қилинишича, бу турли касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Тиббиёт ходимлари бу борада қатор тадқиқот ва тестлар ўтказишди. Уларнинг натижасига кўра, витаминларнинг етишмаслиги инсон саломатлигига қандай таъсир кўрсатса, уларнинг дозаси ошиб кетиши ҳам шундай таъсирга эга бўлиши мумкин экан. Мутахассислар, шунингдек, B витаминининг дозаси ошириб юборилиши соғлиқ учун жуда хавфли эканини аниқлашди. Тестларнинг кўрсатишича, B витаминининг меъёрдан ортиқ истеъмоли онкологиянинг ривожланиш хавфини оширар экан.

Таъкидлаш жоизки, B витамини ва унинг барча бирикмалари кўпинча асаб тизими касалликларига қарши курашда қўлланилади. Шунингдек, улар организмда моддалар алмашинувида фаол иштирок этади, калорияли озиқ-овқат маҳсулотларини энергиядан халос қилишда ёрдам беради. 

Мавзуга оид