14:41 / 31.08.2017
6021

Андижонда касб-ҳунар таълими ходимларининг анъанавий август кенгаши бўлиб ўтди

Андижон вилоятидаги Пахтаобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси тизимдаги раҳбар ва педагог ходимларнинг анъанавий август кенгашининг ялпи йиғилиши ўтказилди.

Ялпи йиғилишда 250 нафардан ортиқ тизимда ўз меҳнати билан ҳурматга сазовор бўлган педагог ходимлар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари, соҳада узоқ йиллар самарали фаолият кўрсатган фахрийлар, бу йил олий таълим муассасасини тамомлаб, илк бор тизимга ишга келган бир гуруҳ ёш мутахассислар, иш берувчилар ҳамда оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибида “Таълим мазмунини шакллантириш ва педагоглар салоҳиятини ошириш – уни янги сифат босқичига кўтаришнинг муҳим шарти” мавзусидаги масала кўриб чиқилди ва янги ўқув йилига мўлжалланган вазифалар белгилаб олинди.

Кенгашда сўз олган Андижон вилоят ҳокими ўринбосари Серобиддин Исмоилов ҳамда  вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Фурқатбек Бузруковлар соҳа ходимларига  янги ўқув йили олдидан  масъулиятли ишларида муваффақиятлар тилади.

Анжуман давомида тизимда самарали меҳнат қилган бир гуруҳ ходимлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан мукофотландилар.

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Top