Фан-техника | 23:31 / 31.08.2017
5583
2 дақиқада ўқилади

iPhone 8 тақдимоти Стив Жобс номидаги театрда ўтади

Apple ўзининг янги смартфони iPhone 8 тақдимотига расмий таклифномалар жўнатишни бошлади. Тақдимот Стив Жобс номидаги театрда бўлиб ўтади. Таклифномалар The Verge, BuzzFeed ва TechCrunch каби нашрлар журналистларига ҳам берилган.

Тақдимот учун янги зал минг одамни сиғдира олади, бироқ у ҳали охиригача қуриб битказилмаган. Кўринишича, Apple қурилиш ишларини 12 сентябргача якунламоқчи. Театр Калифорниядаги Санта Клара водийси марказида қад ростлаган Apple’нинг янги бош қароргоҳи Apple Park ёнида жойлашган. 

Маълумотларга кўра, Стив Джобс номидаги театрда янги дизайн, ҳошиясиз экран ва шиша корпусга эга iPhone 8 ҳамда iPhone 7s ва iPhone 7s Plus намойиш қилинади. ОАВнинг маълум қилишича, iPhone 8 АҚШда 999 долларга яқин туради. Бу аввалги флагманларга нисбатан қимматроқдир: iPhone 7 Plus АҚШда 769 доллар турган.

Эҳтимол, тақдимотда шахсий SIM-карта ва Apple TV ТВ-приставкаси намойишини оладиган янги авлоддаги Apple Watch тақдим қилиниши мумкин. Июнда компания HomePod “ақлли” карнайини намойиш қилганди. Сентябрдаги тақдимотда у ҳақда янги маълумотлар берилиши мумкин. 

Жобс номидаги театр ҳалқа шаклида қурилган ва деярли буткул ойнадан ташкил топган. Бино томида қуёш панеллари ўрнатилган. Компания маълумотларига кўра, бу панеллар берадиган 17 мегаватт қувват бинони 9 ой давомида иситмасликка етади. 

Мавзуга оид