20:31 / 31.08.2017
71953

ЖЧ-2018 саралаши: Имкониятимиз қолдими?

ЖЧ-2018 саралаш ўйинлари Осиё минтақаси, сўнгги босқич, А гуруҳ ўйинларида 9-тур ўйинларин ўз ниҳоясига етди. Натижалар билан танишинг:

ХИТОЙ - ЎЗБЕКИСТОН - 1:0

СУРИЯ - ҚАТАР - 3:1

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - ЭРОН - 0:0

Якунда, гуруҳимиз қўйидаги кўриниш ҳосил қилди:

Табиийки, сўнгги тур олдидан гуруҳимиздаги чигал вазиятни ойдинлаштириш ва албатта, терма жамоамизнинг мундиал йўлланмасига бўлган имкониятини чамалаш вақти келди.

5 сентябр куни, сўнгги турда қўйидаги ўйинлар бўлиб ўтади:

ҚАТАР - ХИТОЙ, ЭРОН - СУРИЯ, ЎЗБЕКИСТОН - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, йўлланмани нақд қилган Эрондан ташқари, қолган беш жамоанинг тўрттаси ҳали ҳам камида учинчи ўрин учун имкониятни сақлаб турибди.

Энди Ўзбекистон терма жамоасининг имконияти ҳақида сўз юритамиз.

Тошкентда бўлиб ўтадиган Жанубий Кореяга қарши ўйин қўйидаги натижалар билан якунланиши мумкин:

ЖАНУБИЙ КОРЕЯНИ ЮТСАК...

Бу ҳолда очколаримиз сони 15тага етади ва Жанубий Кореяни турнир жадвалида ортда қолдирамиз. Аммо афсуски, энди бунинг ўзи етарли бўлмайди. Сабаби, 2-ўрин учун курашга Сурия терма жамоаси ҳам қўшилди. Эронга сафар қиладиган Сурия терма жамоасининг тўплар нисбати +1. Бизники эса -1.

Бундан келиб чиқадики, мабодо Сурия Эронда ғалаба қозонадиган бўлса, бизнинг ғалабамиз ҳам фойда бермай қолиши мумкин. Агар Сурия Эронни минимал (1:0) ҳисобда ютади деб тасаввур қилган тақдиримизда ҳам, корейсларни йирик ҳисобда ютишимизга тўғри келади. Қисқа қилиб айтганда, биз энди гуруҳда 4-ўриндамиз, бир эмас, икки жамоа билан курашяпмиз ва энди барчаси ўз қўлимизда эмас. 

Агар Сурия Эронни юта олмайдиган бўлса, биз Кореяни ҳар қандай ҳисобда ютиб, мундиал йўлланмасига эга чиқишимиз мумкин.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАСАК...

Бундай натижа билан 2-ўринни қўлга кирита олмаслигимиз аниқ. Жанубий Кореянинг очколари сони биздан кўп бўлади.

Бунинг устига, гуруҳда ҳатто 3-ўринни олишимиз учун ҳам Суриянинг мағлубиятига, яъни яна эронликларга умид қилишимиз керак бўлади. Сурия Эрон билан ўйинда очко олса, биз тўртинчи ўринда қолиб кетамиз.  

ЖАНУБИЙ КОРЕЯДАН ЮТҚАЗСАК...

Жанубий Кореяни ҳам энди дуранг қониқтирмайди. Чунки Сурия ғалаба қозониб, уларни қувиб ўтиши мумкин. Демак Тошкентда корейслар фақат ғалаба учун майдонга чиқадилар. Агар улар ниятларига етишса, яъни биз мағлуб бўлсак, ҳеч нарсани ҳисоб-китоб қилишнинг кераги йўқ, Шундоғам, гуруҳда 4-ўринда турибмиз.

Албатта, ютқазиб туриб ҳам 3-ўринга кўтарилишимиз мумкин. Бунинг учун қалин дўстимиз, қадрдонимиз, мусобақада ўзимиздан ҳам кўпроқ мухлислик қилаётганимиз севимли, истараси иссиқ Эронжон Сурия терма жамоаси дарвозасига камида 4 гол киритиши, бу ҳам етмагандек, Хитой ҳам Қатарда ғалаба қозонмаслиги керак бўлади.

Қолган гаплар кейинроқ...

 

Қаҳрамон Асланов 

Top