Жаҳон | 19:17 / 01.09.2017
20347
1 дақиқада ўқилади

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Фото: Daily News

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Заб Жуда алиментларни тўламаслик иши бўйича уч ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Daily News маълумотига кўра, уч вазн тоифасидаги боксчининг қарздорлиги миқдори 120 минг долларни ташкил этади. Жуда жазодан қочиш учун бу пулларнинг ўндан бир қисмини берса етарли эди, бироқ у маблағ топа олмаган.

Жуда профессионал рингда 54 жанг ўтказган ва 43 та ғалабага эришган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид