15:45 / 01.09.2017
22158

Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилмоқда

Фото: ЎзА

Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллик байрами ва Қурбон ҳайити кўтаринки руҳда нишонланаётган айни дамда пойтахтдаги Оқсарой қароргоҳи олдида буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақил давлат асосчиси, Биринчи Президент Ислом Каримов хотирасига бағишлаб бунёд этилган ҳайкал пойи гулларга бурканган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Бугун вазирлик, идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлардан келган кенг жамоатчилик вакиллари Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, хотирасини ёд этмоқда. 

– Ислом Каримов хотираси ҳар биримизнинг юрагимиздан чуқур жой олган. У киши бизга бебаҳо мерос – мустақилликни инъом этди, – дейди Наманган вилоятидан келган меҳнат фахрийси Собиржон Отажонов. – Ҳозир хаёлимиздан кўп хотиралар ўтаяпти, ҳаёт йўлларини мушоҳада қилаяпмиз. Биринчи Президентимиз раҳнамолигида амалга ошган ғоят улуғ ва мардонавор эзгу ишларни муносиб давом эттиришда собитқадам бўлишимиз керак. Бугун Ислом Каримов ҳақига дуолар қилдик, Яратгандан юртимизга тинчлик, халқимизга омонлик, хайрли амалларимизга бардавомлик тиладик. 

Видео: Татьяна Каримова кўзда ёш билан биринчи президентни хотирлади

Top