Мексикада ҳам кучли пўртана, ҳалок бўлганлар бор

Фото: Reuters
Мексиканинг Қуйи Калифорния штатига ёпирилган «Лидия» тропик пўртанаси оқибатида камида тўрт киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Шамол тезлиги соатига 85 километрга етган.
Пўртана туфайли кузатилган кучли ёмғирлар сабабли 1,4 минг аҳоли ўз уйини тарк этди. Ҳозирги пайтда улар вақтинчалик жойлаштириш марказларида қолмоқда.
Таъкидланишича, тахминан 20 минг хорижий сайёҳ мушкул вазиятда қолган, сабаби авиаташувчилар минтақага рейсларнинг бекор этилиши ҳақида маълум қилишди.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп «Ҳарви» довули оқибатларини бартараф этишга 7,85 млрд доллар сўрагани хабар берилганди.
Мавзуга оид

15:18 / 18.05.2025
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор

20:02 / 13.05.2025
Мексикада мэрликка номзод сайловолди митингида отиб кетилди

00:27 / 10.05.2025
Мексика Google корпорациясини судга берди

18:19 / 09.05.2025