Жаҳон | 18:46 / 05.09.2017
23930
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараси тўғрисидаги битимни имзолади

Фото: АКИpress

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари ўз ичига 85 фоиз масофани қамраб олган чегара тўғрисидаги битимни имзолашди. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоевниг Ўзбекистон вакиллари билан қатор ҳужжатларни имзолаш маросимидан сўнг айтишича, масофанинг атиги 15 фоизи қолган.

«Асосийси шунга ишонч ҳосил қилдикки, хоҳиш, сиёсий ирода бўлса келишиб олиш мумкин», - дея қўшимча қилган у.

А.Атамбоевнинг таъкидлашича, бу тарихий кун рўй берганига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳиссаси катта. «Худди у менга гапиргандек, мен ҳам уни биродар, деб атайман. Бизнинг давлатлар орасида биродарлик муносабатлари бўлиши керак», - деган Қирғизистон раҳбари.

Унинг эслатишича, қачонлардир мамлакатлар ягона давлат бўлган. Икки мамлакат тарихида кўплаб муаммолар, тўсиқлар бўлган, бироқ уларга ечим топилди. «Бугун биз деярли барча масалалар бўйича ўзаро тушунишни топдик», - деди у.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид