Жаҳон | 07:45 / 05.09.2017
5619
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея ҳарбий флоти Шимолий Корея иғволарига қарши машғулотлар ўтказди


Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари Шимолий Корея иғволарига қатъий қарши туришини намойиш қилиш мақсадида Япон денгизида катта кўламли машғулотлар ўтказди. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Манёврларда турли кемалар, жумладан “Ганвон” туридаги фрегат, патрул ва тезюрар кемалар иштирок этди.

“Бу гал машғулотлар рақибнинг ҳарбий иғволарига қарши қўшинларимизнинг дарҳол жавоб беришини яхшилашга қаратилган. Агар душман бизга қарши сув сирти ёки остида иғвогар ҳаракатларни амалга оширса, биз дарҳол жавоб зарбаси берамиз ва уни денгизда кўмиб ташлаймиз”, деб айтган Жанубий Корея ҲДК вакили.  

Шу билан бирга Жанубий Корея ҲДК 6 сентябрда мамлакатнинг жанубий акваториясида 4 кунлик машғулотлар бошламоқчи. Унда ўндан кўпроқ кема, сув ости кемаси ҳамда авиация иштирок этади.

Аввалроқ Жанубий Корея қуролли кучлари Шимолий Кореянинг ядровий синовларига жавобан баллистик ракета қўллаган ҳолда машғулотлар ўтказган. 

Бундан ташқари, Сеул Пхеньян янги ракета синовларига тайёрланаётгани аломатларини қайд қилган.

Мавзуга оид